30 июль куни АҚШ Давлат департаменти вакили Марк Тонер ўтказилган брифинг чоғида Давлат котиби Жон Керри ва Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ўртасида ўтказилиши ҳақида маълум қилди.

"Менимча, бу учрашув Доҳа шаҳрида, 3 август куни ўтказилади", деди Тонер журналистлардан бирининг саволига жавоб қайтариб.

Унинг қўшимча қилишича, бу учрашувда томонлар Эрон, Сурия, Украина ва бошқа ҳудудлардаги долзарб вазиятларни муҳокама қилишади.