АҚШ россиялик тадбиркорлар ва компанияларга қарши қўшимча санкциялар киритди, деб маълум қилинмоқда АҚШ Молия вазирлиги сайтида.

Санкциялар Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ), “ВЭБ-лизинг”, “ВЭБ Капитал”, "Связь-банк", “РН-Юганскнефтегаз”, Rosneft Trading, ЭКСАР, Глобэкс” банкига қарши киритилди.

Янгиланган “қора” рўйхатга Роман Ротенберг, Сергей Курченко ва Александр Янукович (Виктор Януковичнинг ўғли) киритилди.

Бундан ташқари, санкциялар Қрим яриморолидаги Севастополь, Евпатория, Феодосия, Керч, Ялта портлари ва Керч паром кечувига қарши ҳам киритилди.

АҚШ ҳукумати Украинадаги можаро туфайли ҳаммаси бўлиб 11 та жисмоний ва 15 та юридик шахсга нисбатан санкция киритди.