Голландия банки мижозларига овозли аутентификацияга ўтишни таклиф қилди

Технология 31 Июль 2015 2071

Голландиянинг ING банки ўз фаолиятига замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда ўз мижозларига овозли аутентификация хизматини таклиф қилмоқчи.
Маълумки, одатда банкдан телефон орқали маълумот олиш учун мижозни танитиш пароллари жорий қилинади. Яъни, бирор маълумот олиш учун мижоз дастлаб ўз паролини эслаб, уни тасдиқлатиб олганидан кейингина мурожаат қила олади.
Эндиликда пароль вазифасини мижознинг овози бажариши айтилмоқда. Бунинг учун тизимга ҳар бир мижознинг овози киритилади. Сўров келиб тушганида мижоз овоз орқали таниб олинади, шундан сўнг телефон орқали керакли банк хизматлари кўрсатилаверади.
ING банки томонидан қўлланилувчи овозли биометрия технологияси Nuance Enterprise компанияси мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган. Муаллифларнинг айтишича, ушбу технология нафақат ўта хавфсизлиги билан диққатни тортади, балки паролларни эсдан чиқарувчи мижозларнинг ҳам ҳаётини осонлаштиради.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар