Кэмерон Буюк Британияни муҳожирлар учун хавфсиз эмаслигини айтди

Жаҳон 31 Июль 2015 1352

Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон Бирлашган Қиролликни Франциянинг Кале шаҳридан Евротуннел орқали Буюк Британияга келишга уринаётган муҳожирлар учун “хавфсиз бўлмаган бошпана” деб атади.

Кэмероннинг айтишича, ноқонуний муҳожирлар Британияга келишлари хамоноқ мамлакат ҳудудидан чиқарилиб юборилади.

“Чегараларимизни ҳимоя қилиш, британияликлар тинч ухлашлари учун барча чоралар кўрилади”, деб айтди Кэмерон.

Кэмероннинг айтишича, Ла-Манш бўғози остидаги туннелни назорат қилиш учун яна 120 нафар француз полициячиси жалб этилади.

Мухожирлар Евротуннел ҳудудига кириб, у ердан Буюк Британияга етиб олишга уринмоқдалар. Ҳафта ичида шундай уринишлардан 3,5 мингтаси қайд этилди. Ҳаммаси бўлиб Кале шаҳрида 3 мингга яқин муҳожир тўплангани айтилмоқда.

Январь ойидан бошлаб Евротуннел вакиллари 37 минг муҳожирнинг Британияга етиб олишига тўсқинлик қилган. Июнь ойида туннелда 9 нафар муҳожир ҳалок бўлган эди.

Евротуннел 51 км узунликка эга бўлиб, Европани Буюк Британия билан боғлайди. Евротуннелнинг охири Британияда Дувр шаҳри ва Францияда Кале шаҳри билан тугайди.

Кун янгиликлари
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 56480 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 5639 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 113503 Жамият
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 11072 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 21243 Ўзбекистон
Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Ҳиндистонга боради
Чипта баҳона 9 миллион сўмни «ухлатган» фирибгар қўлга олинди
12:00 878 Жамият
Фото: Америка нашрлари Трампни ку-клукс-клан тарафдори сифатида тасвирлади
11:50 905 Жаҳон
Фото: Улуғнорнинг антиқа «Қўзивой» тарвузи
11:40 2857 Жамият
Фоторепортаж: Фарғона вилоятида ноқонуний чиқиндихоналарга барҳам берилмоқда
11:30 1020 Жамият
Кўпроқ янгиликлар