Каттакон оқ наҳанг америкалик сузувчи Симон Домингеснинг рекорд ўрнатишига тўсқинлик қилди. У биринчи бўлиб Сан-Францискодаги Олтин Дарвозалардан Фараллон оролларига сузиб бормоқчи эди. Бу ҳақда АР агентлиги хабар бермоқда.
Домингес сувда 18 соат бўлди. У манзилга етиб боришига 4.8 км қолганида унинг ёрдамчи қайиқдаги қизи наҳангни пайқаб қолди. 49 ёшли спортсмен қайиққа чиқиб олишга мажбур бўлди.
“Бу оғир бўлди, аммо наҳанг барибир наҳанг”, – деди спортчи.