Хонанда Асилбек Негматов «Sayyod.com» сайтига мурожаат қилиб, бошқа куйламоқчи эмаслиги ҳақидаги хабарни чоп этишни илтимос қилган.

Хонанда ўз қарорини бошқа иш билан шуғулланиш ниятидалиги билан изоҳлаган.

«Бу пиар эмас, шунчаки тинчлик ва нормал ҳаёт тарзини истаяпман. Уй муҳитига мослашган одамман, бедор тунлару тинимсиз сафарлар билан бетартиб турмуш тарзи кетяпти. Оддий иш, уй ва тинчликни хоҳлайман. Бошқа соҳада ишлайман, 2 та нонга одамни қорни тўяди, дабдабага интилмаганман. Тинчлик-хотиржамликнинг ўзи катта бахт», дейди у.

«Бу соҳа меники эмас экан, бу қарорга аллақачон келишим керак эди. Ҳа, балки ҳавас ва хоббидир, аммо мен чарчадим…. Эстрадага чиройли кирдим ва чиройли кетишни истайман», — деб Асилбек санъат соҳасидан чарчаганини ҳам қўшимча қилди.

Сайтнинг қайд этишича, Асилбек Негматов ўзининг ажабтовур рақсга тушиши билан ўзбек эстрадасида танилган эди. У Асилбек Амануллоҳ тахаллуси билан ижод қилаётган эди.