Россиянинг «Газпром» ва Туркиянинг Botas компаниялари газни чегирма қилиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда Россия энергетика вазири Александр Новакнинг сўзларига асосланиб ТАСС нашри хабар тарқатди.

Вазирнинг сўзларига кўра, чегирма миқдори 10,25 фоизни ташкил қилади.

«Биздаги хабарларга кўра, «Газпром» ва Botas ўртасидаги газ чегирмаси бўйича келишувга эришилди. Чегирма миқдори 10,25 фоизни ташкил қилади», — дейди Новак.