Шри-Ланкада бўлиб ўтаётган сайловолди митинги вақтида отишма келиб чиқиши оқибатида камида бир киши ҳалок бўлди. Рейтер нашрида ёзилишича, бу отишма мамлакат молия вазирининг ҳаётига суиқасд ҳисобланади.

Хабарда айтилишича, митинг жойига 4 нафар қуролланган шахс автомобилда кириб келиб, ўқ ота бошлаган. 1 киши ҳалок бўлишидан ташқари, 15 киши жароҳатланган.

"Улар мени ўлдиришмоқчи эди. Ҳозир мен хавфсизликдаман. 4 нафар қуролланган шахс мен турган томонга қарата ўт очди", деб баёнот берди вазир Рави Карунанаяке.

Унинг сўзларига кўра, бу суиқасд сайлов арафасида жорий ҳукуматни ёмонотлиқ қилиш мақсадида амалга оширилган.