АҚШ Хитойга қарши жавоб киберҳужумини бериш имкониятини кўриб чиқмоқда

Жаҳон 01 Август 2015 4908

АҚШ президенти Барака Обама маъмурияти Вашингтон томонидан америкаликларга тегишли шахсий маълумотларни бузиб кириб, уларни ўғирлаганликда айблаётган Хитойга қарши жавоб киберҳужумини бериш керак, деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда New York Times нашри хабар берган.

Аввалроқ кибербосқинчилар қўлига ходимлар идораси вазифасини ўтайдиган АҚШ маъмурияти режа-маъмурий бошқармасида сақланган 4 млн америкалик ҳақидаги маълумотлар тушгани маълум бўлганди. Бир қатор АҚШ ОАВлари АҚШ ҳукумати вакилларига иқтибос келтирган ҳолда ҳужумни хитойлик хакерлар амалга оширганини маълум қилган.

Жорий йилнинг май ойида Хитойдаги IP-адреслардан сўровларнинг кўпайгани қайд қилинган. DOS-ҳужум оқибатида АҚШ армиясининг сайти вақтинчалик ишламай қолган. Вашингтондаги расмий шахслар киберҳужум оқибатида қўлга киритилган маълумотлар АҚШнинг Хитойдаги жосуслик тармоғининг ошкор қилинишига олиб келиши мумкинлигидан хавотир билдиришган.

АҚШ президенти маъмурияти ҳукумат серверларига бузиб киришлар хавфи миқёсини баҳолаб, Хитойга қарши жавоб киберҳужумини ўтказишга қарор қилди. Барак Обама жосусликнинг анъанавий усуллари жадаллик билан ўз самарадорлигини йўқотаётгани ҳақидаги қарорга келиб, разведка бошқармасига янги босқич – киберҳужумларга ўтиш кераклигини уқдирмоқда.

“Биз рақибларимиз киберҳудудда амалга ошираётган ишларини тўхтатишимиз ва уларни ушлаб туришимиз лозим ва бу сиз жавоб бериш учун барча усуллардан фойдаланишингиз кераклигини англатади”, деб айтди вазиятдан хабардор бўлган юқори лавозимдаги мансабдор шахслардан бири.

Натижада Оқ уй Хитойнинг ахборот ҳудудини ҳимоя қилувчи “Буюк Хитой файрволи”га ҳужум қилиш вариантларини ишлаб чиқишни бошлади. Ўз навбатида, Хитойда АҚШ махсус хизматларининг айбловлари асоссиз эканлиги таъкидланмоқда.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 27340 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 14392 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55554 Жамият
Миробод бозорида пулларни нақдловчи банкомат ишга тушди
23:18 436 Жаҳон
Эрдўған Туркия Сурия шимолида сохта давлат яратилишига ижозат бермаслигини айтди
23:04 497 Жаҳон
Финляндиядаги ҳайвонот боғида ноодатий лавозим таклиф қилинмоқда
22:51 439 Жаҳон
Маошни оширишни қачон сўраган маъқул?
22:47 1577 Lifestyle
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 4076 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Кўпроқ янгиликлар