Афғонистондаги террорчи ташкилотлардан бири "Ҳаққоний тармоғи" асосчиси Жалолуддин Ҳаққоний 2014 йилда ҳалок бўлган ва Афғонистондаги Хост вилояти ҳудудига дафн этилган. Бу ҳақда "Dawn" газетаси ўзининг "Толибон"даги ишончли манбасига асосланган ҳолда хабар берган.

Манбанинг маълум қилишича, Жалолуддин Ҳаққоний асосли сабабга кўра ўлимга маҳкум қилинган. Кейинги 1 йил давомида гуруҳни унинг ўғли бошқариб келмоқда.

Қайд этиш жоизки, Ҳаққонийнинг ўлими ҳақида маълумот мулла Умарнинг 2 йил олдин ўлдирилгани ҳақида хабарлар тасдиқланганидан кейин юзага чиқди.