Путиннинг матбуот котиби уйланди

Жаҳон 01 Август 2015 4585

1 август куни Фигурали учиш бўйича Олимпиада чемпиони Татьяна Навка Россия президентининг матбуот хизмати бошлиғи Дмитрий Песковга турмушга чиқди.

РИА Новости нашрининг хабар беришича, никоҳ маросими Сочи шаҳридаги энг машҳур отеллардан бири Rodina Grand Hotel & SPA`да ўтказилган.

Бироз олдинроқ, Владимир Путин ҳам бу маросимга таклиф этилгани хабар қилинганди. Ҳозирча у тўйда иштирок этгани ҳақида аниқ маълумот билдирилмади.

Хабарларда тўй 2 кун давом этиши айтилганди.

Шу тариқа, Песков учинчи марта уйланди, Навка эса иккинчи марта турмушга чиқди.

Эслатиб ўтамиз, бироз олдинроқ, Tatler нашрига берган интервьюсида Татьяна Навка Песков билан 2010 йилда, умумий танишларининг туғилган куни зиёфатида илк марта учрашишгани, улар ўша кечада "9 1/2 недель" фильми мусиқасига биргаликда рақс тушишгани ҳақида айтиб берганди. Навка шу йилнинг апрелида эса Znak.com нашрига Песков билан турмуш қурмоқчилигини билдирганди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24311 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 53248 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 64705 Жамият
Россия ТИВ раҳбари БАА, Кувайт ва Қатар етакчилари билан Форс кўрфази инқирозини муҳокама қилади
13:47 163 Жаҳон
Икки вилоятда ҳокимнинг туризм бўйича ўринбосарлари тайинланди
13:26 1212 Жаҳон
Тошкентда «Мутахассислик ва илмий тадқиқот маркази» тузилади
Туркияда автобус иштирокида ЙТҲ юз берди, беш киши ҳалок бўлган
13:19 744 Жаҳон
Деҳлида Ҳиндистон савдо ва саноат давлат вазири билан учрашув бўлиб ўтди
Иқтисодиёт вазирида 2 нафар биринчи ўринбосар бўлади
Мбаппе яқин вақт ичида «ПСЖ» аъзосига айланади
12:56 1874 Спорт
Кўпроқ янгиликлар