WikiLeaks сайтида АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги (МХА) Япониядаги расмий шахслар ва компанияларнинг раҳбарлари ортидан кузатув олиб боргани ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилди. Бу ҳақда Associated Press хабар берган.

Ҳисоботда маълум қилинишича, бу кузатишлар орқали 2007 йилдан 2009 йилгача Япониянинг халқаро савдо ва глобал иқлим ўзгаришига бўлган муносабати ўрганилган.

Япония ҳукумати ҳозирча мазкур ахборотга ҳеч қандай муносабат билдирмади.

Япония ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, айни дамда АҚШ билан шу масалага изоҳ олиш учун алоқа ўрнатилган.