АҚШ Тожикистонни ОАВ эркинлигини чекламасликка чақирди

Жаҳон 02 Август 2015 2281

АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Сьюзан Эллиот мамлакат ҳукуматини матбуот эркинлигини чекламасликка чақирди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
“Эркин ва мустақил ОАВ хавфсизликка таҳдид эмас, балки ишончли ҳимоядир. ОАВ орқали хавфсизлик масалалари ёритилганда халқаро ҳуқуқ ва мамлакат ҳукуматининг қонунчилик билан таъминлаган инсон ҳуқуқлари ҳимояси ўртасида мувозанатни сақлаш зарур”, – деди у КХШТ йиғилишида.

Кўпроқ янгиликлар