Байкал кўлида теплоход ёниб кетди

Жаҳон 02 Август 2015 1952

Россияда Байкал кўлида “Баргузин” теплоходи ёниб кетди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Иркутск вилояти бўйича бош бошқармаси сайтида маълум қилинди.

“Москва вақти билан 12:11 да “Баргузин” кемасида машина бўлимида двигателнинг портлашидан кейин ёнғин чиққани ҳақида хабар олинди. Теплоход Большое Голоустное посёлкаси ҳудудидаги соҳилдан 1,5 км узоқликда сузиб кетаётган бўлган. Кемада 120 киши бўлган, уларнинг барчаси қутқариш қайиқларига эвакуация қилинди ва қутқариш жилетлари билан таъминланди”, дейилмоқда хабарда.

Қайд этилишича, воқеа жойига барча сузиш воситалари жўнатилган.

Кейинроқ фалокат жойига “Петр Великий” теплоходи етиб келиб, сувдаги йўловчиларни ўз бортига олган. Маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.

Ўт ўчирувчилар теплоходдаги ёнғинни бартараф қилдилар.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар