Блогерлар Россия президенти матбуот котибини қимматбаҳо соат тақиб олгани учун танқид остига олди

Жаҳон 02 Август 2015 5270

1 август куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Сочида Татьяна Навка билан никоҳдан ўтди. Тадбирда туширилган фотосуратларда блогерлар Песковнинг қўлидаги қимматбаҳо соатга эътибор қаратишди ҳамда унинг “ҳалол йўл” билан сотиб олинганлигига шубҳа билдиришди.


Гап шундаки, ушбу соатнинг нархи Песковнинг тўрт йиллик даромадига тенгдир.
Бир муддатдан сўнг Песков РБКга берган интервьюсида ушбу соатни унга рафиқаси Навка тўй куни совға қилганлигини айтди.
“Бу Танянинг совғаси. Дарҳақиқат, соат жуда қимматбаҳо. Лекин у айрим дўстларимиз айтганидан бирмунча арзонроқдир”, – деди у.
Шунингдек, Песков рафиқаси ушбу соатни ўз пулига сотиб олганлигини таъкидлади.
Суратдаги соат Richard Mille RM 052 Tourbillion Skull’га ўхшатилмоқда. Унинг нархи 9 млн рублдан 23 млн рублгача (385 минг доллар) бўлиши мумкин.
Алексей Навальнийнинг коррупцияга қарши кураш жамғармаси Песковнинг қўлидаги соат чекланган ададда 30 дона чиқарилганлигини аниқлади. Бундай партиянинг нархи 620 минг долларни ташкил қилади, бу Россия миллий валютасида 37.8 млн рубль демакдир. Айни пайтда, Песковнинг 2014 йилги даромад декларациясига кўра, унинг йиллик даромади 9.1 млн рублни ташкил қилади.
Бундан ташқари, айрим блогерларнинг таъкидлашича, ушбу соат 2014 йили Песковнинг қизи Инстаграмда чоп этган расмда ҳам қайд қилинган. 2014 йил қишида Сочи олимпиадаси чоғида Песков Навка билан тушган суратида ҳам шунга ўхшаш соат бор эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар