Россиянинг Доғистон ўлкасидаги Цехок қишлоғида олтита уйга ўт кетди. Бу ҳақда Интерфакс агентлиги хабар бермоқда.
“Қишлоқда бир уйда ёнғин бўлди, олов қўшни уйларга ўтди, натижада ҳозир олтита уй ёнмоқда”, – деб маълумот берди минтақанинг фавқулодда хизматлари.
Ёнғинда ҳеч ким зарарланмади, одамлар вақтида эвакуация қилинди. Қутқарувчилар оловни ўчиришга ҳаракат қилмоқда.