Ҳиндистоннинг шарқидаги Ғарбий Бенгалия штатида узоқ давом этаётган ёғингарчилик туфайли юз берган ер кўчиши оқибатида камида 18 киши ҳалок бўлди.

“Синьхуа” агентлигининг маълум қилишича, табиий офат Даржилинг округига тўғри келган. Бу ерда 2185 метр баландликда Даржилинг тоғ станцияси мавжуд бўлиб, минтақадаги энг диққатга сазовор жойлардан ҳисобланади.

Press Trust of India нашрининг маълум қилишича, ёғингарчилик туфайли электр узатиш линияси узилган ва автомагистраллар барбод бўлган.

Ҳиндистонда тоғли ҳудудларда ер кўчишига сабаб бўлувчи ёмғирлар мавсуми июндан сентябргача давом этади.