Россия мудофаа вазирлиги Ми-28Н ҳалокатининг сабабини айтди

Жаҳон 02 Август 2015 3447

Россиянинг Рязань вилоятидаги “Дубровичи” полигонида уюштирилган, “Авиадартс” халқаро танловини очиб берувчи “Авиамикс” авиашоусида Ми-28Н вертолётларида чиқиш қилаётган “Бургутлар” пилотаж гуруҳига тегишли вертолётлардан бири кутилмаганда ерга қулади.
Ер билан тўқнашган машина ўт олди. Гувоҳларнинг билдиришича, вертолётнинг думидаги парраги ишдан чиққан. Трюклардан бирини ижро этгач, машина қулай бошлаган.
Воқеа жойига Россия ҳарбий ҳаво кучлари авиация бошлиғи Сергей Кобилаш етиб келди. Аниқланишича, вертолёт учувчиларидан бири ҳалок бўлди, иккинчиси эса енгил жароҳат олди.
Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, бирламчи текширувлар натижасида вертолёт нега ҳалокатга учрагани аниқланган. Мутахассислар ҳалокат техник сабабларга кўра содир бўлганини таъкидламоқда. Жумладан, машинанинг гидротизими ишдан чиққани айтилмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 10625 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 78112 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда
Жаҳон иқтисодиётининг ўсиши сўнгги 7 йилдаги максимумга етди
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига қандай тиббий хизматлар кўрсатилади?
Фото: Паулиньо «Барселона» футболчиси сифатида таништирилди
18:31 219 Спорт
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди (Видео)
Қорақалпоғистонда электр таъминоти корхонаси ходими ўзи ёзган 1,5 млн сўмлик жаримани ўз ҳисобидан тўлади
18:18 1046 Жамият
Австралия биткоинларга оид қонунчиликни кучайтиради
Генерал Лининг эвараси Шарлотсвиллдаги тўқнашувларни қоралаб чиқди
18:11 299 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар