Россия Сбербанки раҳбари Герман Греф ушбу ташкилот Қрим ярим оролида фаолият юритмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Корреспондент” газетаси ёзмоқда.
Айтилишича, edia Training Devision DW-Akademie ташкилоти раҳбари Удо Пренцелнинг Сбербанк нега Қримда ўз бўлинмасини очмаганлиги ҳақидаги саволга Греф қуйидагича жавоб берган: “Шунинг учунки, Қрим, халқаро молия сектори нуқтаи назаридан, Украина ҳудуди, ва биз ушбу позицияни қўллаб-қувватлаймиз. Соддароқ айтганда, Сбербанк учун Қрим Россия эмас”.
Сбербанк Қримнинг Россияга қўшиб олинишидан олдин ярим оролда Украинадаги филиали орқали ишлар эди, аммо аннексиядан сўнг у ўз фаолиятини тўхтатди.