Самарқанд архитектура институтининг проректори абитуриентдан пора олиш устида қўлга олинди

Жамият 02 Август 2015 7874

Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти қабул комиссиясининг масъул котиби, институтнинг маънавий ва маърифий ишлар бўйича проректори Ғайрат Яхшибоев абитуриентдан катта миқдорда пул олиш чоғида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев ёзмоқда.
Айтилишича, у қабул комиссияси аъзоси, институт касаба уюшмаси раиси Музаффар Маҳамматов билан шерикликда абитуриент қизга ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, катта миқдорда пул олган.
Раҳматуллаевнинг ёзишича, Башорат исмли абитуриент 2009 йилдан буён 7 марта имтиҳондан йиқилган, шу боис бундай ишга қўл урган. Ғайрат Яхшибоев ундан 4 минг доллар сўраган, пулларни эса Маҳамматов олиши керак бўлган. Аммо Башоратнинг бунча пул бўлмагани учун у ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган.
“Мен синглим Мастура билан пулларни Маҳамматовнинг кабинетига олиб келдим. 4 минг доллар олиш пайтида у қўлга олинди”, – дейди қиз.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 6995 Lifestyle
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 18873 Жаҳон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 44742 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 46461 Lifestyle
Балиқни саноат йўли билан овлаш учун қандай участка олиш мумкин?
11:18 477 Жамият
Россия Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон билан ҳарбий машғулотлар ўтказади
10:45 2134 Жаҳон
Видео: АҚШда асосчи оталар монументини йўқ қилишни исташмоқда
10:40 2831 Жаҳон
Андижон вилоятида йирик миқдорда ўғирлик қилган аёл ушланди
10:33 3668 Жамият
Неймар: «Барселона»да шундай раҳбарият бор экани жуда қайғули
10:31 4720 Спорт
Жанубий Корея президенти: АҚШ билан машқлар кескинликни оширишга йўналтирилмаган 
10:23 1333 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар