Баҳодиржон Эргашев Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлиги директори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирликнинг Facebook’даги расмий саҳифасида маълумот берилган.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги «Жаҳон» ахборот агентлиги 1995 йилнинг ноябрида мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ислоҳотларнинг бориши, жамиятнинг демократик янгиланиши жараёни тўғрисида холис ахборот тарқатиш, миллий ва халқаро ахборот агентликлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, республикамизнинг жаҳон ахборот маконига интеграсиялашувини тезлаштириш мақсадида ташкил этилган.