Россиянинг Омск вилоятида казарманинг қулаши сабаблари тергов жараёнида аниқланди. “Коммерсантъ” газетасининг ёзишича, ярим йил муқаддам ўтказилган таъмирлаш ишлари сифатли амалга оширилмаган.
Айтилишича, таъмир жараёнида бино деворларига меъёридан ортиқ оғир плиталар ўрнатилган. Бундай қарор реконструкция лойиҳасининг йўқлиги билан тушунтирилиши мумкин. Реконструкция ишлари билан “Ремэксстрой” компанияси шуғулланган.
Мутахассислардан бирининг таъкидлашича, плиталар тўғри технология бўйича ётқизилган, аммо 1970 йилларда қурилган деворлар уларни кўтаришга эскилик қилган.