Ойига 440 доллар эвазига роботни ижарага олиш имконияти туғилди

Технология 03 Август 2015 1397

Япониянинг SoftBank телекоммуникацион компанияси ўтган йилнинг октябридан Pepper гуманоид роботига буюртмалар қабул қила бошлаган эди. У кўнгил очиш, тарбиялаш, ўқитиш, ёрдам бериш ва суҳбат қуриш функцияларига эгадир. Вақт ўтиши билан робот янада ақллироқ бўлиб бормоқда.

Ўтган йили Хитойнинг гигант корпорациялари Alibaba ва Foxconn SoftBank’нинг роботехника билан шуғулланувчи бўлинмасига умумий ҳисобда 236 млн доллар пул тикишди. Улар компания роботларини жаҳон бозорига қисқа муддатда чиқаришни режалаштирмоқда.
2015 йилнинг 20 июнида Pepper роботларининг чекланган адади сотувга чиқарилди. Роботлар 1 610 доллар нархда бир дақиқа ичида сотилиб кетди.
Энди SoftBank роботнинг бизнесга мўлжалланган версиясини тақдим қилмоқчи. Pepper for Biz номли роботни турли жамоат жойларида, ресторанларда, шифохоналарда қўллаш мумкин. Тадбиркорлар уни 440 доллар эвазига бир ойга ижарага олиши мумкин бўлади. 36 ойлик шартнома тузилган тақдирда буюртмачи 15 940 доллар тўлайди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар