“Ўзавтойўл” ДАК автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институтида экологик хавфсиз аксилмузлама реагенти ишлаб чиқилди. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизмати хабар бермоқда.
“Максам-Чирчиқ” АЖ билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган восита 2014 йили институтда синовдан ўтказилди. Реагентнинг йўл синовлари 2015 йилнинг 21 февраль ва 10 март кунлари Тошкент-Ўш йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган А-373 участкасида ўтказилди.
Шунингдек, институт ходимлари воситани республика йўлларида қўллаш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишди.
Модда карбамид ҳамда кальций ва магний нитратларидан иборат. У йўл қопламасига зарар етказмайди ва қиш шароитларида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши мумкин.