Приморье ўлкасида 14 ёшли қиз поезд йўлига тушиб қолиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Владивосток транспорт хизмати хабар берган.

Маълум қилинишича, бу воқеа Надеждинская-Кипарисово йўлида рўй берган.

"Машинистнинг сўзларига кўра, у темир йўлда кетаётган икки кишининг қорасини кўриши биланоқ сигнал чалган ва тезликни имкон борича камайтирган. Лекин улардан бири 14 ёшли қиз йўлдан чиқишга улгурмаган ва ўша заҳотиёқ ҳалок бўлган. Унинг ҳамроҳи эса тирик қолган", дейилади хабарда.