Россиянинг Нальчик шаҳрида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ва жангарилар ўртасида отишма содир бўлди. Бу ҳақда Кабардин-Болқор республикаси ҳуқуқ-тартибот органларига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“Александровка миттитуманидаги кўп қаватли уйлардан бирида бир гуруҳ жангарилар ўрнашиб олганлиги аниқланди, улар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига қуролли қаршилик кўрсатишди. Айни пайтда отишма давом этмоқда”, – дейилади хабарномада.
Воқеа муносабати билан шаҳарнинг бу қисмида аксилтеррор операцияси режими жорий этилди.