Тожикистон йил охиригача Ўзбекистон олдидаги қарзини тўлиқ узишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон 03 Август 2015 5083

Тожикистон жорий йил охиригача Ўзбекистон олдидаги қарзларини тўлиқ узишни режалаштирмоқда.

Тожикистон молия вазирлигининг маълум қилишича, мамлакатнинг Ўзбекистон олдидаги қарзи 2015 йилнинг бошидаги 8,03 млн доллардан 2,99 млн долларгача қисқарди. Хусусан, жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон олдидаги 5,04 млн долларлик асосий қарз ва унга фоиз сифатида 30 минг доллар тўланди.

Тожикистон молия вазирлиги маълумотларига кўра, мамлакат йил охиригача Қозоғистон олдидаги 610 минг доллар қарзини ҳам узмоқчи.

Тожикистоннинг умумий ташқи қарзи жорий йилнинг иккинчи ярим йиллиги бошига 2,1 млрд долларни, яъни мамлакат ЯИМнинг 19,5 фоизини ташкил қилмоқда.

Тожикистон қарзи жорий йил бошига нисбатан 34,6 млн долларга қисқарди.

Тожикистон Хитой олдида энг катта қарзга эга бўлиб, унинг миқдори 942 млн долларни ташкил қилмоқда.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24951 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54790 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65296 Жамият
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 62 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 421 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 292 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар