Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ва “Ўзбекистон ҳаво йўллари” миллий авиакомпанияси ҳамкорликда Тошкент-4 аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилишини режалаштириш лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда KOICA’нинг Kun.uz таҳририятига юборган матбуот хабарномаси орқали маълум бўлди.

Шу мақсадда агентлик бирламчи тадқиқотлар олиб бориш, Ўзбекистон иқтисодиёт ҳамда ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари ва бошқа идоралар вакиллари билан учрашувлар ўтказиш учун мутахассислар гуруҳини Тошкентга юборди.

Гуруҳ мавжуд материалларни ўрганиб чиқиб, лойиҳа устидаги ишларга бошланма берди. 1 август куни эса бу ишлар якунларига бағишланган йиғилишда лойиҳа бўйича баённома имзоланди, натижалар ҳақида Ўзбекистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Рустам Азимовга ҳисобот берилди.