Ўзбекистон ва Озарбойжон ўзаро савдо муносабатларини кенгайтиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Бокуда ўтказилган матбуот анжумани вақтида Ўзбекистоннинг Озарбойжондаги элчиси маслаҳатчиси Жаҳонгир Аминов маълум қилган.

У икки давлатнинг экспорт ва импорт муносабатларида янги маҳсулотлар (буғдой, тўқимачилик маҳсулотлари) пайдо бўлиши ҳақида маълум қилган ва Бокуда Ўзбекистон-Озарбойжон савдо уйи очилиши эҳтимоли ҳақида гапирган.

Бироз олдинроқ, айни вақтда Ўзбекистондан Озарбойжонга автомобилсозлик жиҳозлари, қишлоқ хўжалигида қўлланадиган техника воситалари, рангли металлар, фармацевтика маҳсулотлари ҳамда ўғитлаш воситалари экспорт қилиниши, Озарбойжондан эса нефть ва кимё маҳсулотлари, механик буюмлар ва қандолатчилик маҳсулотлари импорт қилинаётгани ҳақида хабар берилганди.

Озарбойжон Давлат божхона қўмитаси томонидан маълум қилинишича, Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги маҳсулот айланмаси ҳажми 2014 йилда 61,512 млн долларга тенг бўлган ва бу 2013 йилдагидан 2,8 фоизлик ўсишни кўрсатади.