Гамбургда Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги бункерда портлаш оқибатида 38 киши жароҳат олди

Жаҳон 04 Август 2015 2748

Гамбургда Иккинчи жаҳон уруши пайтидаги бункерда портлаш юз берди, деб хабар бермоқда NBC News.

Охирги маълумотларга кўра, портлаш оқибатида 38 киши жароҳат олди.

Қайд этилишича, портлаш тўлқини оқибатида етти қаватли қўшни бинонинг ойналари синиб кетган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар бинода чиққан ёнғинни бартараф қилмоқдалар.

Портлаш сабаби ҳозирча номаълумлигича қолмоқда. Бункернинг бир қисмидан 100 тоннага яқин эфир мойини сақлаш учун фойдаланилган.

Кўпроқ янгиликлар