Ҳиндистон ғарбидаги Тхан шаҳридаги аҳоли турар жойларидан бирида уй қулаб тушиши оқибатида камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда India Today хабар берди.

Хабарда айтилишича, қурбонларнинг 4 нафари бир оила аъзолари бўлишган. Яна бир киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда.

Қайд этилишича, бу фожиа 4 августга ўтар кечаси, одамлар уй ичида ухлаб ётганида рўй берган. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.

ОАВда ёзилишича, бу уй 50 йил олдин қурилганди ва яшаш хавфли ҳолатга келиб қолганди.