Newsweek нашри Россияга қарши нефть эмбаргосини киритишни таклиф қилмоқда

Иқтисодиёт 04 Август 2015 5445

Россияга қарши санкциялар кутилгандек натижалар бермаётгани сабабли Ғарб Россия энергия ресурсларининг Европа Иттифоқига экспортини чеклаб қўйиши керак, деган ғояни билдирмоқда Newsweek нашри.

Нашрнинг фикрича, “Россия нефти экспортига тақиқлов мамлакат иқтисодиётига жиддий зарба беради. Ғарб Россияга Қрим ва Украина сабабли киритган санкциялари кутилгандек натижа бермаяпти ва мос равишда уларни кучайтириш керак. Бунда нефть эмбаргоси кутилган натижани беради”, деб ёзмоқда Newsweek нашри.

Нашрдаги мақолада келтирилишича, Европа Иттифоқига Россия энергия ресурслари экспортини чеклаб қўйиш Россия бюджетига жиддий зарба бўлади, чунки бу бюджетнинг 40 фоизи нефть экспортидан олинадиган даромадлар ҳисобига шаклланади.

Newsweek’нинг таъкидлашича, Россия SWIFT банк тўловлари халқаро тизимидан ўчирилиб қўйиладиган бўлса. бу муаммони ҳал қилиш учун захира вариантларга эга. Бироқ нефть эмбаргоси мураккаб масала бўлиб, Россия уни енгиллик билан четлаб ўтолмайди, чунки бу билан боғлиқ логистик ва инфратузилмавий муаммоларни ҳал қилиш учун анча вақт талаб этилади.
Нашр шу билан бирга Россия нефтининг асосий истеъмолчиси ҳисобланган Европа Иттифоқини у нефтни бошқа давлатлардан танкерлар билан олиши мумкинлиги билан “юпатмоқда”.

Мақола муаллифининг фикрича, нефть эмбаргосидан жабрланадиган ЕИ корхоналарининг зиёнларини қоплаш мумкин. Асосий вазифа Россияга сабоқ бериб қўйишдан иборат, дейилмоқда мақолада.

Бироқ мақола муаллифи ўз мақоласида Эронга киритилган нефть эмбаргоси бу давлатнинг на сиёсий позициясини, на иқтисодиёт ҳолатини ўзгартира олмагани ҳақида лом-мим демаган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар