Обама иқлим ўзгариши бўйича режа таклиф қилди

Жаҳон 04 Август 2015 1991

АҚШ президенти Барак Обама экология мониторингини ошириш ва газ ташламаларини камайтиришга қаратилган Clean Energy Plan (Тоза энергия режаси) ни таклиф қилди. Bloomberg агентлигининг маълум қилишича, АҚШ чиқиндилар ҳажмини 2005 йил кўрсаткичларига нисбатан 32 фоизга қисқартирмоқчи. Режа 2030 йилга қадар амалга оширилади.

“Биз сайёра атмосферасини 870 млн тонна карбонат ангидриддан қутқарамиз”, – таъкидлади АҚШ етакчиси.
Шунингдек, у иқлим ўзгаришларини инсоният келажагига бўлган асосий таҳдид деб ҳисоблашини маълум қилди. Обама ишлаб чиқариш қолдиқларининг атмосферани булғашига қарши, шунингдек, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш учун зарурий чораларни кўриш ва фаоллаштириб бориш талаб этилишини айтиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, охирги ўн йилликда АҚШ бу борада бошқа давлатлардан кўра самаралироқ ишлар олиб борди.

“Иқтисодиётнинг ўсиб борганлигига қарамай, биз ишлаб чиқариш чиқитларининг атмосферага чиқарилишини бошқа давлатларга нисбатан анча фаол камайтирдик. Аммо фан янада кўпроқ иш қилиш кераклигини таъкидламоқда. Агар биз ҳаммасини тўғри қилмасак, балки, вазиятни ўнглай олмай, орқага қайтара олмай қоламиз”, – таъкидлади президент.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8499 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42141 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 67792 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 41223 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 147893 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39955 Lifestyle
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 119 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 1489 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Кўпроқ янгиликлар