АҚШ президенти Барак Обама иқлим ўзгаришларини инсоният келажагига бўлган асосий таҳдид деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.
Оқ Уйдаги чиқиши чоғида Обама ишлаб чиқариш қолдиқларининг атмосферани булғашига қарши, шунингдек, муқобил энергия манбаларини ривожлантириш учун зарурий чораларни кўриш ва фаоллаштириб бориш талаб этилишини айтиб ўтди. Унинг сўзларига қараганда, охирги ўн йилликда АҚШ бу борада бошқа давлатлардан кўра самаралироқ ишлар олиб борди.

“Иқтисодиётнинг ўсиб борганлигига қарамай, биз ишлаб чиқариш чиқитларининг атмосферага чиқарилишини бошқа давлатларга нисбатан анча фаол камайтирдик. Аммо фан янада кўпроқ иш қилиш кераклигини таъкидламоқда. Агар биз ҳаммасини тўғри қилмасак, балки, вазиятни ўнглай олмай, орқага қайтара олмай қоламиз”, – таъкидлади президент.