Африка харитасини ўрганувчи Канадалик олим икки хил кўринишдаги қитъа харитасини чизди. Бирида ислом дини тарқалган ҳудудлар, иккинчисида ОИТС тарқалган минтақалар акс этган. Унинг фикрича, қаердаки ислом дини бўлса, ўша ерда “аср вабоси” йўқ ёки бунинг акси.
Биринчи харитада касаллик тарқалган жойлар чизилган. Яъни тўқ қора ранг билан белгиланган қисмда ОИТС “урчиган”, ёрқин рангли қисмда эса касаллик тарқалмаган. Иккинчи харитада эса (ўнгдан) мусулмонлар истиқомат қиладиган минтақалар акс этган. Тўқ яшил қисм мусулмонлар кўп яшайдиган ҳудудларни англатади. Харита муаллифи кўп йиллик илмий тадқиқотлардан сўнг “Ислом дини ОИТСга қарши энг самарали профилактика”, деган хулосага келди.


Мазкур харита ҳозирда интернетнинг турли ижтимоий тармоқларида “ОИТСга ҳеч қандай даво йўқ”, “Қуръонда битилган қоидаларга амал қилсак, ОИТС деган балога сира дучор бўлмаймиз” қабилидаги фикрлар билан муҳокама қилинмоқда.
Айтиш керакки, Африканинг жанубий қисмида касаллик кенг тарқалган. Бу ерда 35 млн нафар одам (минтақанинг 70 % фоизи) ОИТСга чалинган. Африканинг шимолий қисмида эса мусулмонлар истиқомат қилади. 84 % фоиз мисрликлар, малиликлар ва Гвинея аҳолиси ислом динига эътиқод қилади.

Манба: Muxlis.uz