Олмалиқ комбинатининг мис бойитиш фабрикасида янги тегирмон қурилмоқда

Жаҳон 04 Август 2015 3353

Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати акциядорлик жамиятининг мисни бойитиши фабрикасида янги тегирмон қурилмоқда. Бу ҳақда “Правда Востока” газетаси ёзмоқда.
Айни пайтда комбинатда 17та йирик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда. Улардан бири мисни бойитиш фабрикаси майдалаш бўлимининг реконстуркциясидир. Ушбу фаолият доирасида “Элемент қурилиш” корхонаси томонидан барча замонавий талабларга жавоб берувчи тегирмон қурилмоқда.

“Ишларнинг миқёси ҳақида бир нарсадан билса бўлади: объектда турли мутахассисликдаги 500 киши меҳнат қилмоқда, ўнлаб техника воситалари қўлланилмоқда, – дейди газетанинг суҳбатдоши, фабрика директорининг қурилиш бўйича ўринбосари Усмонали Танжаров. – Йил охирига қадар бетон ва пўлатдан ясалган 23 м баландликдаги бино қад кўтаради. Тегирмоннинг диаметри 9.5 м. Бугун фабрикамиз йилига 29-30 млн тонна рудани қайта ишламоқда. Янги тегирмоннинг ишга туширилиши билан бу сонга яна 7.8 млн тонна руда қўшилади”.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 25015 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54984 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65364 Жамият
Бемор нега ўлим олдидан яхши кайфиятда бўлади?
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
25 август куни Ўзбекистонда ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 614 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 691 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 462 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар