Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида 28 июль куни полиция томонидан бир гуруҳ талончилар қўлга олинди. ИИВ баёнотида айтилишича, ушбу гуруҳ бизнесменларнинг уйлари ва валюта биржаларида ўғрилик содир этишни режалаштирган.

Машинада кетаётган 5 кишини тўхтатиб, текшируван ўтказган полиция уларнинг ёнидан турли буюмлар қаторида тўппонча ҳам топишган.

Гумондорлар ҳозирча қамоқда сақланмоқда. Улар орасида Ўшнинг Олой туманида яшовчи, муқаддам уч маротаба судланган шахс энг хавфлиси ҳисобланмоқда.