«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 3 августдан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 202,9 долларгача пасайтирганини эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берган.

Тарифлар бундан олдин ҳам бир неча марта: 1 январдан 259,29 долларгача (1 Мбит/с учун), 7 январдан 257,42 доллар, 8 январдан 253,74 доллар, 22 январдан 251,94 доллар, 27 февралдан 240,2 доллар, 17 мартдан 233,27 доллар, 2 июндан 219,01 доллар, 11 июндан 206,97 доллар, 1 июлдан 205,12 доллар ва 22 июлдан 204,01 долларгача арзонлаштирилган эди.