Пуэрто-Рико дефолт ёқасига келиб қолди

Иқтисодиёт 04 Август 2015 1744

Пуэрто-Рико дефолт ёқасига келиб қолди, деб хабар беради CNN телеканали.
Рейтинг агентликлари мажбуриятларнинг бажарилмаётганини яқинда эълон қилиши кутилмоқда. Ҳукумат қарздорлик бўйича 58 млн долларлик тўловларни 1 август кунидан кечиктирди, 3 август куни эса бюджетда пул йўқлиги маълум қилинди.

Оролнинг кредиторлар олдидаги қарздорлиги 70 млрд долларни ташкил қилади. Расмий ҳукумат ҳозирча бу борада баёнот бермаган бўлса-да, орол губернатори Алехандро Гарсия Падилья давлат қарзини ўтай олмаслигини, иқтисодиётда қийинчилик юзага келганлигини тан олди.
Август охирига қадар ишчи гуруҳ иқтисодиётни қутқариш режасини тақдим этиши кутилмоқда. Шунга қарамай, экспертлар Пуэрто-Рикони аллақачон “Америка Грецияси” деб атамоқда.

Кўпроқ янгиликлар