Россельхознадзорнинг Татаристон бўйича бошқармаси Қозон аэропортида Ўзбекистондан олиб келинган қази партияси йўқ қилинганини маълум қилди. Қазилар аэропортнинг печида ёқиб юборилган.
Маълум қилинишича, қази бир неча нафар йўловчининг сафар халтасида аниқланган. Маҳсулот ноқонуний равишда олиб кирилган ҳамда ветеринарларнинг зарур ҳужжатларига эга бўлмаган.
Қазиларни турли юқумли касалликлар тарқалиши олдини олиш мақсадида қўшимча текширувларсиз йўқ қилишга қарор қилинган.