Россия ва Норвегиянинг тегишли идоралари икки давлат ўртасидаги чегараларни қайта кўриб чиқишни бошлади. Бу ҳақда Россиянинг Киркенесдаги бош консуллиги Фейсбукдаги саҳифаси орқали маълум қилди.
“1947 йилдан буён биринчи марта Россия ва Норвегия икки давлат ўртасидаги чегараларни қайта кўриб чиқишга киришди. Чегара асосан дарёлар, кўллар ва ботқоқликлардан ўтади”, – дейилади хабарномада.
Мутахассислар дарёлар, кўллар ва ботқоқликлар чуқурлигидан чегара чизиғини ўтказиши талаб қилинади. Уларнинг тубини суратга олиш иши билан Россиянинг “Аэрогеодезия” агентлиги шуғулланмоқда. Норвегия эса асбоб-ускуна тақдим этди.