Хитой юқори кучга эга бўлган дрон ҳамда суперкомпьютерлар экспортига чеклов ўрнатади

Технология 04 Август 2015 1486

Хитой жорий йилнинг август ойи ярмидан бошлаб юқори кучга эга бўлган дрон ҳамда суперкомпьютерлар экспортига чеклов ўрнатади. Бу ҳақда China Daily хабар бермоқда.
Ушбу чеклов 15 минг 420 метр баландликда шиддатли шамол вақтида 1 соатдан кўп муддат уча оладиган дронларга ҳамда ҳисоблаш қуввати 8 терефлопс (сониясига триллион операцияни амалга ошира оладиган) дан юқори бўлган суперкомпьютерларга тегишли бўлади.
Бу маҳсулотларнинг экспортига қўйилган чеклов миллий хавфсизлик нуқтаи назаридан қилинмоқда. Соҳа вакилларининг фикрига кўра, дронлар экспортига қўйилган чеклов тадбиркорларнинг даромадига таъсир кўрсатмайди.
Аввалроқ, Покистон ҳарбий ҳаво кучлари Хитойга тегишли бўлган Ҳиндистон разведкачи учувчисиз самолётини уриб туширган, бироқ Ҳиндистон ўзининг дрон йўқотмаганини маълум қилган эди.

Кўпроқ янгиликлар