Ўзбекистон ва Туркманистон чегарасидаги "Хўжайли" назорат-ўтказиш пунктида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши туфайли шу йилнинг ноябрь ойигача пункт фаолияти тўхтатиб турилади. Бу ҳақда "Ўзбектуризм" матбуот хизмати хабар берган.

"Графикка кўра бу ўтиш пункти фаолияти 2015 йилнинг 1 ноябрь кунида тикланади. Сайёҳлик компанияларидан шуни эътиборда тутишлари сўралади", дейилади хабарда.

Кейинроқ батафсил маълумотлар берилиши айтилган.