“Қирол шер” аниматори ўлдирилган шер Сесилнинг расмини яратди

Маданият 05 Август 2015 4287

“Қирол шер” мультфильмининг яратувчиларидан бири – аниматор Аарон Блейз Зимбабведа ўлдирилган шер Сесилнинг расмини чизди. У YouTube сайтида расмнинг яратилиши акс этган видеони эълон қилди.

Блейз Сесилни осмонларда тасвирлади, иллюстрациянинг пастки қисмида эса унга қараб турган иккита урғочи шерни тасвирлади. Рассом асарни мультфильмдан олинган иқтибос билан бойитди: “Юлдузларга қара. Ўтмишнинг буюк қироллари улардан бизга қараб турибди”. Бу иқтибос фильмнинг бош қаҳрамони – Симбанинг отаси Муфассага тегишли.
Guardian нашрининг ёзилишича, Блейз бу билан Африкада ёввойи жониворларнинг ўлдирилишига жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратмоқчи бўлган.

“Мен жониворларни жуда яхши кўраман, уларнинг ўлдирилиши ҳақидаги янгиликларни эшитганда ақлдан озай дейман. Ўйлайманки, бирлашсак, келажакда бу нарсаларни бартараф қилишимиз мумкин бўлади. Мен озгина иш қилдим, лекин бу одамларни ўйлашга чорлайди деб ишонаман”, – деди у нашрга берган интервьюсида.
Зимбабведаги энг таниқли шер – 13 ёшли Сесил 30 июль куни Нвангдаги миллий боғда арбалетдан отиб ўлдирилган эди. Ноқонуний сафари туфайли тиш доктори Уолтер Палмер ташкилотчиларга 54 минг доллар тўлади. Зимбабве ҳукумати жонивор қотилига ёрдам берган маҳаллий овчини жиноий жавобгарликка тортди, Палмерни эса АҚШда суд қилишга таклиф билдирди.

Сесил мамлакатнинг энг машҳур жонивори эди. У бутун дунёда шуҳрат қозонган эди.
Блейз 21 йилдан буён Disney студиясида ишлайди. У “Аловуддин”, “Мулан”, “Соҳибжамол ва маҳлуқ”, “Покахонтас” мультфильмларининг яратилишида иштирок этган. 2003 йили у “Айиқ оғайни” картинаси учун Оскар мукофотига номзод қилиб кўрсатилган эди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33393 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 71333 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10124 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 134662 Жамият
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 11 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 9 Спорт
Месси ҳам «Барселона»ни тарк этиши мумкин
23:30 / 19.08.2017 1803 Спорт
Эрдўған Германия ички ишлар вазирига “жойини билишни” маслаҳат қилди
23:17 / 19.08.2017 1156 Жаҳон
ОАВ: Барселонада портловчи моддалар ортилган фургонлар орқали учта нуқтада ҳужум режалаштирилганди
22:30 / 19.08.2017 1204 Жаҳон
«Суперкамбэк». Денисов 3 ойлик танаффусдан кейин сафга қайтган ўйинда «Локомотив» қаҳрамонлик кўрсатди
22:20 / 19.08.2017 2806 Спорт
Кўпроқ янгиликлар