Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ички ишлар вазирлиги қошидаги янги пилотсиз учар аппаратлар маркази ишини бошлаб берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Марказ холлида ўрнатилган монитор бу ерда олиб борилаётган ишларни бевосита кузатиб бориш имконини беради. Марказ асосан дронлар ясаш ва уларни ишга тайёрлаш билан шуғулланади.
Радиоэлектроника бўлими билан танишиш чоғида Бердимуҳамедов учар аппаратлар конструкциясига қизиқиш билдирди ва бу борада марказда ишлаётган мутахассислардан батафсил тушунтиришлар олди.
Шунингдек, унинг учун тайёр дроннинг парвози намойиш этиб берилди.