Чет элликларга Қозоғистоннинг ёпиқ туристик объектларида бўлиш ҳуқуқи берилди

Жаҳон 05 Август 2015 1879

Чет эллик сайёҳлар Қозоғистоннинг ёпиқ туристик объектларида бўлиши мумкин. Бу ҳақда мамлакат инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу объектлар рўйхатига Катта Олма-Ота кўли, Чорин миллий табиий боғлари, Жунғор Олатови, Кўлсой, Чимбулоқ тоғ курорти, Медео, Кўкжайлов, Устюрт табиат қўриқхонаси, Оқтов, Атиров, Уральск, Риддер, Сариоғоч, Тараз шаҳарлари кирди.

Ҳукумат қарори бош вазир Карим Масимов томонидан имзоланди ва эндиликда уни чоп этишга тайёргарлик кўрилмоқда.
2014 йил 16 апрелида имзоланган “Чегара чизиғи, карантин чизиғи ва чегара зонаси сарҳадларини белгилаш тўғрисида”ги ҳукумат қарорига биноан кўплаб объектлар ХХР билан чегарадаги 25 км ли зонага киритилиб, ҳужжат тартибининг қаттиқлаштирилиши боис хорижлик туристларнинг уларга бориши мураккаблашган ёки тақиқланган эди. Бунинг учун ички ишлар вазирлигидан махсус русхатнома олиш талаб этилар эди.

Шу боис инвестициялар ва ривожланиш вазирлиги маҳаллий ҳокимиятлар билан ҳамкорликда туристик объектлар рўйхатини тузиб чиқди. Ушбу рўйхатдан ўрин олган объектлар чекловлардан озод қилинади.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8821 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42998 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 69431 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40163 Lifestyle
50 минг сўмлик купюра чиқиши инфляцияга таъсир кўрсатадими? Экспертлардан баҳсли фикрлар
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 321 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 938 Жаҳон
Камқонликда озиқланишнинг уч қоидаси 
14:26 2706 Жамият
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2192 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар