“Ўзнефтегазқазиш” АКнинг шўъба корхонаси – Муборак газни қайта ишлаш заводи масъулияти чекланган жамиятга қайта ўзгартирилмоқда. Бу ҳақда компания берган хабарда айтилмоқда.

Жаҳондаги энг йирик газни қайта ишловчи заводлардан бири ҳисобланган Муборак ГҚИЗ ҳар йили 30 млрд куб метр газни қайта ишлашга ихтисослаштирилган. Завод 1971 йилдан бери фаолият юритиб келади.

Корхона барқарор газ конденсати, суюлтирилган углеводород газлари ва техник газ олтингугурт ишлаб чиқаради.

2007 йилда завод томонидан ишлаб чиқарилувчи техник олтингугурт халқаро менежмент сифати тизими томонидан сертификатланган.

Айни пайтда 2015 йилга мўлжалланган инвестицион дастурга кўра, заводда Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармаси маблағлари иштирокида газни олтингугуртдан тозалаш бўйича учта блок қурилиши назарда тутилган 221,6 млн долларлик инвестицион лойиҳа амалга оширилмоқда.