НАТОнинг Нидерланиядаги базасида ҳарбий машғулотлар сифатсиз даражада ўтмоқда. Молиялаштириш етарлича даражада бўлмаётгани оқибатида патронлар танқислиги келиб чиқмоқда ва аскарлар ўқ отиш машғулотлари пайтида ўқдонлари бўш бўлгани сабабли ўз овозлари билан ўқ товушига ўхшаш овозлар билан машғулот ўташга мажбур бўлмоқда.

Бундай дала машғулотларида камуфляж кийим, маскировка ва жанговор қурол-аслаҳага “бурканиб” олган ҳарбийлар тўсиқларни кечиб ўтиб, рақибга қарши ҳужумни “бенг-бенг-бенг” каби товушлар чиқарганча тасвирлашмоқда.

RTL News нашри маҳаллий сиёсатчи ва амалдорлардан армиядаги бундай “салт” амалиётга изоҳ беришни сўрашди. Голландиялик масъул шахслар бундай вазият аскарларнинг жанговор руҳига салбий таъсир кўрсатиши ҳақидаги фикрга келишди.

“Жанговор тайёргарлик машғулотларида ҳарбийлар келгусида уларга турли вазифаларни бажаришда керак бўладиган ўқ узиш малакаларини эгаллашлари лозим”, деб айтди Гаага стратегик тадқиқотлар маркази ходими Луди де Вос.

Голландия Мудофаа вазирлигида вазиятга изоҳ беришдан бош тортишди, бироқ патронлар ҳақиқатда етишмаётгани ва буни “етказиб беришдаги узилишлар” сабабли юз бераётганини таъкидлашди.