Бухоро муҳандислик-технология институти олимлари академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ҳамда олий ўқув юртлари талабалари ва ёш ўқитувчилар учун "Физика фанидан виртуал тажриба ишлари" ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда  Ўзбекистон Интеллектуал мулк агентлигининг ахборот хизмати хабар қилди.

Ушбу электрон қўлланма Олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида физикадан амалда бажариш имкони бўлмаган тажриба ишларини виртуал бажариш ва талаба, ўқувчиларда ахборот технологиялари кўникмаларини ривожлантиришга бағишланган бўлиб, физика курсининг барча бўлимларидан еттита лаборатория ишини қамраб олган. Дастурда келтирилган лаборатория ишлари интерфаол бўлиб, зарур катталикларни алмаштириш йўли билан натижанинг бир неча қийматлари орқали унинг абсолют ва нисбий хатоликларини топиш имконини беради.

Муаллифлар М.З.Шарипов, Ф.К.Халлоков, М.Р.Турдиев, Д.Э.Хайитов ва Б.Б.Муминовга мазкур ўқув қўлланма учун № ДГУ 03181 рақамли гувоҳнома берилган.