Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Қирғизистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилиши тўғрисидаги шартномани ратификация қилди. Қарор матни бугун расмий матбуотда чоп этилди.

Қозоғистон ушбу шартномани ратификация қилган охирги давлат бўлган. Унгача бу ишни Арманистон, Беларусь ва Россия амалга оширган эди.
Шунингдек, Назарбоев ЕИИнинг 2014 йил 29 майидаги шартномасига ўзгартишлар киритиш борасидаги бир қатор баённомаларни имзолади.